Ироқ хавфсизлик кучлари расмийларига кўра, қуролли шахслар вилоят маркази бўлган Бақуба шаҳрида иккита машинада кетаётган икки оилани ўққа тутган. Оқибатда беш одам нобуд бўлган, 12 нафари яраланган. Бағдоддан 65 километр шарқда жойлашган Балад Рўз шаҳрида 25 август куни уюштирилган ҳужумда беш фуқаро нобуд бўлди, 11 нафари яраланди.