Покистоннинг Кветта шаҳрида комендантлик соати жорий этилди.

Ҳукумат шаҳарда авж олган норозилик намойишларини назоратга олиш мақсадида шаҳарга қўшимча қўшинларни ташламоқда.
Зўравонликларга шанба куни Балужистон вилоятидаги жангларда балужлар қабиласи етакчиси Наваб Акбар Буғтий ҳамда 30 нафар исёнчиларнинг ўлдирилиши сабаб бўлди. Тўқнашувларда 20 нафар ҳукумат аскарлари ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, норозиликлар Балужистоннинг турли ҳудудларида авж олган. Бунда ҳарбий постлар, ҳукумат бинолари, дўконлар ва банклар зўравонликлар нишонига айланган.
Балужистон вилоятининг пойтахти Кветтада 200дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Бошқа шаҳарларда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Сўнгги бир йил ичида балуж исёнчилари минтақа инфратузилмалари, жумладан газ қувурларига ҳужумларни уюштириб келмоқда. Балуж қабилалари ўз ҳудудларидан қазиб олинадиган табий бойликлардан уларга етарли улуш берилмаётганидан шикоят қилиб келади.