Бугун Грузиядан Россияга қараб Аҳалкалаки ҳарбий базаси анжомлари юкланган навбатдаги эшелон йўлга чиқди.

Бу Грузиядаги Росия ҳарбий базаси қурол-яроғларини қайтараëтган ўн еттинчи эшелондир.
Россия расмийларига кўра Грузиядан ҳарбий техникаларни чиқариш ниҳоясига етмоқда. Йил оҳиригача Грузиядан Росияга яна олти эшелон жўнатилади.