Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт икки тергов комиссияси ташкил қилинганини билдирди.

Битта комиссия Исроил раҳбариятининг Ливандаги ҳарбий низо чоғидаги сиëсий қарорларини таҳлил қилади.
Иккинчи комисия эса Ливанда жанг олиб борган исроил қўшинлари ҳаракатларини текширади.
Ҳайфа шаҳрида чиқиш қилар экан Исроил бош вазири ҳукумат қарорлари ва армия ҳаракатларида ҳатоликлар бўлганини тан олди. Олмерт бу юзадан барча маъсулият ўз зиммасида эканлигини ҳам эътироф қилди.
"Ҳукумат бошлиғи сифатида воқеаларни текшириш ва оқибатлардан сабоқ олиш керак бўлса¸ ҳулосалар чиқариш¸ энг муҳими ҳатоларни тўғирлаш менинг вазифаларим доирасидадир. Мен Ливан жанубидаги вазият барқарорлашгунга қадар ўз зиммамдаги барча мажбуриятларимни бажараман", - деди Исроил бош вазири.