Индонезиянинг жануби-шарқий қирғоқларида зилзила юз берди.

Малука денгизи бўйида юз берган зилзила рихтор шкаласи бўйича 5.6 баллни қайд этган.
Сўнгги йилларда Индонезия турли хилдаги табиий офатлар қуршовида қолган.
Эслатиб ўтамиз¸ 2004 йилнинг декабр ойида Ҳинд уммонида рўй берган табиий офат оқибатида Индонезия, Ҳиндистон, Тайланд, Шри Ланка, Малдив ороллари ва бошқа давлатларда жами 220 минг одам ҳалок бўлган эди.
Биргина Индонезияда 168 минг одам цунами оқибатида нобуд бўлган¸ юз минглаб одам бош панасиз қолган эди. Офат оқибатларини тиклаш уринишларига қарамай, Ачех аҳолиси ҳали ҳам нормал ҳаётга қайтмаган. Бунинг учун йиллаб вақт керак бўлиши айтилмоқда.