АҚШ расмийлари Эроннинг собиқ раҳбари Муҳаммад Хотамийга Америкага кириш визасини берди.

Ўтган йили Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларида мағлубиятга учраган Хотамий Вашингтондаги миллий кафедрал соборда дўстона муносабатларни тиклаш ва бошқа масалалар бўйича нутқ сўзлаши учун АҚШ визасига мурожаат қилган эди.