Бундан 36 кун муқаддам Хизбуллоҳ икки исроиллик ҳарбийни асирга олгандан сўнг¸ Исроил Ливанни ҳам ҳаво ҳам денгиздан қуршаб олган эди.
Сешанба куни Байрутда сўзлаган нутқида Кофи Аннан Ливанни қуршовга олинишини “ҳақорат” дея тарифлади.
Исроил расмийлари¸ токи халқаро тинчликпарвар кучлар Ливан жанубига ташланмас ва Хизбуллоҳ жанггариларини қурол-яроқлар билан таъминлашини тўхтатмас экан¸ Исроил Ливанни қамал қилишда давом этишини билдирган.