30 август куни кечқурун Италияда 63-Венеция кинофестивали очилади.

20-асрдаги илк киноанжуман ҳисобланган мазкур кинофестивалда таниқли кинорежиссёрлар ва киноюлдузлар иштирок этмоқда. Анжуманда “Россия киносининг махфий тарихи” деб номланган ретроспектив намойиш этилади. Унда 1934 – 1974 йилларда суратга олинган филмлар ҳақида ҳикоя қилинади. Венеция кинофестивали 9 сентябрга қадар давом этади.


* * * * * * * * * *