Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қосимжўмарт Тўқаев Туркманистонга сафар қилмоқда.

Икки кунлик ташриф чоғида Тўқаевни президент Сапармурод Ниёзов қабул қилади. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ашхободда ҳукуматининг юқори лавозимли бошқа расмийлари билан ҳам учрашади. Музокаралар чоғида энергетика, транспорт ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.