Россияда Беслан фожиасининг икки йиллиги хотирланди.

2004 йил 1 сентябрда Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳридаги мактабда бир гуруҳ қуролли жанггарилар мактабга йиғилган мингдан ортиқ ота-она ва ўқувчиларни гаровга олиб, Чеченистондаги уруш тўхтатилишини талаб қилган эди. Россия хавфсизлик кучлари 3 сентябр куни гаровдагиларни озод қилишга уринган пайтда содир бўлган тўқнашувда 330дан ортиқ одам асосан болалар нобуд бўлган.
Маросим қатнашчилари Беслан фожиаси қурбонларини хотираси учун бунёд этилган ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйишди.