БМТ Бош котиби Кофи Аннан Дамашқда Сурия президенти Башир ал-Асад билан учрашди.

Аннан Сурия раҳбари Ливанда ўт очишни тўхтатиш, жумладан “Хизбуллоҳ” гуруҳига қурол эмбаргоси жорий қилиш ҳақидаги БМТ резолюциясини бажаришни ваъда қилганини айтди: “Сурия президенти менга қуйидаги чоралар, яъни, чегарачилар сонини кўпайтириш, Ливан ҳарбийлари ва Чегара хизмати, шунингдек, чегарани мустаҳкамлашда ливанликларга техник ёрдам кўрсатаётган халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ишлари имкон қадар тез фурсатда амалга оширилишини билдирди”, – деди БМТ Бош котиби К.Аннан.