Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий мамлакат бўйлаб фақатгина Ироқнинг миллий байроқлари осилиши шартлигини таъкидлади.

Икки кун аввал курдлар раҳбари Маъсуд Барзаний Ироқ шимолида миллий байроқлар ўрнига курдлар байроқларини осишни буюрган эди.
М.Барзанийнинг бу қадами курдлар Ироқдаги янги федерал тизим доирасида қўшимча ён босилишини талаб этаётгани борасидаги хавотирларни кучайтирди.