Европанинг Ойга юборилган биринчи фазо аппарати режаланганидек, Ернинг йўлдошига етиб борди.

СМАРТ-1 номли аппарат 2003 йилнинг сентябрида ердан учирилган эди. Фазо аппарати Ойнинг сиртини ўрганиш ва янги ион ракета двигателини синаш мақсадида учирилган.
СМАРТ-1 Ер табиий йўлдошининг геологиясига оид маълумотларни ҳам тўплай бошлади. Тўпланган маълумотлар ёрдамида олимлар Ойнинг қандай пайдо бўлганини ўрганишга умид қилмоқда.