Грузия мудофаа вазири Жанубий Осетия айирмачи минтақаси устида ўққа тутилган ветолёт бортида бўлганини таъкидламоқда.

Мудофаа вазири Иракли Окруашвилининг айтишича, вертолётга зарар етган, бироқ талофотлар бўлмаган. Грузия расмийлари ҳужумда Россиянинг қўли борлигини айтмоқда.
Бундан аввалроқ Жанубий Осетия расмийлари айрмачи минтақа ҳаво ҳудудларини кесиб ўтган Грузия ҳукуматига тегишли вертолётни уриб туширганини маълум қилди.