Росиия Президенти Владимир Путин бугун Грецияга боради.

Пойтахт Афинада Владимир Путиннинг Греция Бош вазири Костас Караманлис ва Болгария Президенти Георгий Парванов билан учрашиши кутилмоқда. Уч етакчи Россия нефтининг денгиз орқали Болгариянинг Бургас порт шаҳрига ва у ердан эса, қувур орқали Грециянинг Эгей денгизи соҳилларидаги Александрополис шаҳрига етказиш режаларини муҳокама қилиши айтиляпти.
Афинадан Владимир Путин Жанубий Африка пойтахти Кейптаунга расмий сафарга учиб кетади.