Кеча, Ливанга Италия қўшинларининг навбатдаги гуруҳи ва қўшимча ҳарбий ускуналар етиб келди.

Бу Ливандаги БМТ етакчилигидаги тинчлипарвар кучлар сафига юборилган қўшинларнинг иккинчи гуруҳи бўлди. БМТ тинчлипарвар қўшинлари Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида тузилган сулҳнинг амал қилишини таъминлаш мақсадида Ливан жанубига ташланмоқда.
Қўшинлар шанба куни Ливан жанубидаги Тира шаҳрига ташалан бошлади.
Ливанга етиб келган Италия қўшинлари билан БМТ тинчлипарвар кучлари сони 3200га етди.
БМТ тинчлипарвар қўшинлар сони 5 мингга етган, 34-кунлик уруш давомида Ливан жанубини босиб олган Исроил қўшинлари чиқиб кетиши лозимлигини айтган.