Россия президенти Владимир Путин Афинага борди.

Путин Юнонистон Бош вазири Костас Караманлис билан Россия нефтини Болгария орқали Юнонистонга экспорт қилишни кўзда тутган лойиҳани жонлантиришга келишдилар. Караманлис ва Болгария президенти Георгий Парванов билан учрашувдан сўнг Путин Туркиянинг Босфор бўғозини четлаб Болгариядан Юнонистонга нефт экспорт қилувчи қувур қурилиши узоқ муддат ижобий самара беришини айтди. Россия президенти Афинадан Жанубий Африка республикасининг Кейп Таун шаҳрига учиб кетиши режалаштирилган.