Қирғизистон расмийлари “Туркистон исломий ҳаракати” раҳбари Расул Охунов юрак ҳуружидан вафот этганини айтмоқда.

Ундан олдин Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати Расул Охуновни 2 сентябр куни Ўшдаги унинг уйида таслим бўлишини рад этиб ўт очган. Шундан сўнг хавфсизлик ходимлари уни отиб ўлдирганини, операцияда хавфсизлик хизматининг бир ходими енгил яралангани билдирган эди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Бусурманқул Табалдиев “Озодлик” радиосига Охунов май ойида Қирғизистон ва Тожикистон чегарачиларига ҳужум уюштирилишига алоқадо бўлганини айтди: “Охунов Расул 12 май куни Тожикистондаги “Лаккан” чегара постига уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бири эди”, – деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи.
Расул Охунов терроризм билан боғлиқ жиноятлар учун Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон органлари томонидан қидирувда бўлган. Унинг “Ал-Қойда” гуруҳига ҳам аъзо экани айтилмоқда.