Куба раҳбари Фидел Кастронинг соғлиги яхшилангани айтилмоқда. Кастро тузалгани ҳақида Куба Коммунистлар партияси газетаси хабар тарқатди.

Газета шунингдек, Кастронинг халқига баёноти билан бирга курсида ўтириб ўша баёнотни ўқиётгани фотосуратини ҳам эълон қилган. Бир хафта аввал Фидел Кастронинг номаълум касалликка йўлиққани хабар қилинган эди. Ўшандан кейин жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган Кастро 19 килограмга озгани айтилмоқда.