Халқаро Амнистия иснон ҳуқуқлари ташкилоти Туркияни "кўпинча ўтмишда қийноқлар остида олинган маълумотларга асосланадиган суд маҳкамаларини олиб бораётганликда" айбламоқда.

Амнести Интернейшнл бугун эълон қилган баёнотида айтилишича, Туркиянинг террорчиликка қарши қонунига кўра айбланаётганларнинг баъзилари, 1993 йилда олинган маълумотларга асосланиб, суд қилинмоқда.
Ташкилотга кўра, Европа инсон ҳуқуқлари суди Туркия хавфсизлик идоралари томонидан қамалган баъзи одамларнинг қайта судланиши ҳақида қарор чиқарган. Туркия қонунчилиги ҳам бундайларнинг қайта судланишига рухсат беради.
Лекин, дейилади Амнести Интернейшнл баёнотида, қайта судланаётганларни кўпинча улар устидан аввалги ҳукмни чиқарган судья ва прокурорлар қайта суд қилади. Натижада, айбланувчиларнинг иши эски маълумотларга асосланиб кўриб чиқилади ва яна ўша эски ҳукм чиқарилади.