Тошкент шаҳар суди товламачиликда айбланган икки милиция ходими ва собиқ суд расмийсини 11 йилдан 13 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

Тошкент прокурори Азиз Мусошайхов айтганига асосланиб "Рress-uz.info” Интернет сайтининг хабар қилишича, судланган шахслар маҳаллий тадбиркорни ҳибсга олишга таҳдид қилиб, товламачилик орқали ундан 12 минг АҚШ доллари ундиришга ҳаракат қилган.