БМТ бош котиби Кофи Аннан ўз ворисининг аёл киши бўлишига умид қилишини ошкор қилди.

Яқин Шарқ сафари доирасида Туркияга борган Аннан Анқарадаги матбуот анжуманида ўз ворисига нисбатан қайта-қайта инглизча “she”, яъни шакли муаннас олмошини ишлатиб, БМТнинг кейинги раҳбарлигига аёл кишининг номзоди кўриб чиқилишига умид қилди.
Аннаннинг БМТ бош котиби лавозимидаги муддати 2006 йилнинг охирида тугайди.