Грузия полицияси мухолифатга тегишли қароргоҳларда рейдларни ўтказиб, қувғиндаги мухолифат етакчиси Игорь Георгадзенинг ўнлаб тарафдорларини ҳибсга олди.

Ички ишлар вазири Вано Мерабешвилига кўра, жаъми 29 киши ҳисбга олинган. Ҳибсга олинганлар орасида давлат тўнтаришини режалаганликда гумон қилинаётган Георгадзенинг бир неча одамлари бор, деб қўшимча қилди Грузия ички ишлар вазири Мерабешвили.