Бугун Қўшма Штатларнинг Ироқ ҳарбий кучлари қўмондонлигини расман Ироқ ҳукуматига топшириши кутилмоқда.

Қўмондонликни расман қабул қилиб олиш, бош вазир Нури Комил ал-Маликийга Ироқ қўшинлари устидан бевосита назорат ваколатини беради. АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили генерал-майор Уильям Колдуэл қўмондонликнинг топширилишини, Ироқнинг мустақил давлат сифатида шаклланишидаги “улкан” қадам сифатида баҳолади.
Қўшма Штатлар ҳарбийлари Ироқ кучлари мамлакатдаги хавфсизликни таъминлай олишлари учун, уларни тайёргарликдан ўтказган ва керакли ҳарбий ускуналар билан тамъинлаб келган.
Айни пайтда, Ироқда давом этаётган зўравонликлар оқибатида кеча 50дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бағдодда амалга оширилган портлашда саккиз киши ҳалок бўлди ва 38 одам жароҳатланди.
Яна икки киши Бағдод маҳаллаларидан бирида жаноза ўтаётган пайтда рўй берган портлашда нобуд бўлди.
Шунингдек Бағдод полицияси пойтахт бўйлаб 19 кишининг жасади топилганини маълум қилди.