АҚШ Президенти Жорж Буш Марказий разведка бошқармасига тегишли махфий хибсхоналар бўлганини тан олди.

Бу ҳибсхоналарда террорчиликда гумон қилинганлар сақланган ва сўроқ қилинган.
Вашинтонда қилган чиқишида, Буш “террорчилар яшинган ва нимани амалга оширишни режалаётгани ҳақидаги маълумотларнинг муҳим манбаси террорчиларнинг ўзларидир”, - деди.
“Марказий разведка бошқармасига тегишли бу дастурнинг кўп жиҳатлари, жумладан, махбуслар қаерда ва қандай сақланаётгани ҳақида тафсилотларни ошкор қилиб бўлмайди. Агар уларни ошкор қиладиган бўлсак, бу душманларимизнинг иттифоқчиларимиз ва мамлакатимизга қарши ҳаракат қилишда ишлатилиши мумкин бўлган маълумотга эга бўлишига сабаб бўлади. Шуни айтишим мумкинки, бу дастур доирасида махбусларни сўроқ қилиб, олинган маълумотлар янгидан-янги ҳужумларнинг олдини олиш ва бегуноҳ одамлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бермоқда”, - деди Буш.
Оқ уй раҳбари бундай турмалар миллий хавфсизлик мақсадларида ташкил этилганини таъкидлади.
Бушнинг айтишича, бу ҳибсхоналардан Ал-Қайда аъзоси, деб гумон қилинаётган 14 махбус АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонасига кўчирилган ва суд қилинади.
АҚШ президенти биринчи марта махфий қамоқхоналар борлигини тан олди.