Ливандаги БМТ халқаро тинчликпарвар кучлар қўмондани генерал-майор Алаин Пеллегрини Исроил Ливанга қарши жорий қилган денгиз блокадасини бекор қилганини айтди.

8 сентябр куни эрталаб Исроил Бош вазири Эхуд Олмертнинг идораси матбуот вакили (Мири Эйсин) Италия етакчилигидаги БМТ халқаро тинчликпарвар кучларини Ливан соҳилига жойлаштириш бошланиши билан Исроил ҳарбий кемалари минтақани тарк этишини билдирган эди.