Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон расмийлари Марказий Осиёда "Ядровий қуролсиз зона яратиш" ҳақидаги шартномани имзоладилар.

Келишув собиқ Совет Иттифоқининг ядро синовлари майдони бўлган Қозоғистон шимолидаги Семипалатинскда имзоланди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан шартномани Ташқи ишлар вазирлари. Тожикистон томонидан Ташқи ишлар вазир ўринбосари ва Туркманистон номидан Республиканинг Қозоғистондаги элчиси имзолади.
Тантанали маросимдан кейин сўзлаган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов: “Биз Марказий Осиёда ядровий қуролдан ҳоли зонанинг яратилиши халқаро терроризмга қарши курашга салмоқли хисса қўшади деган умиддамиз. Бу келишув ядровий материаллар ва ядро технологиясининг ғаразгўй шахслар, аввало террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олади”, – дея баёнот берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири. БМТ хомийлигида эришилган мазкур шартномада уни имзолаган давлатлар ядровий қурол ишлаб чиқариш, уни сотиб олиш, ядровий қуроллар ёки унинг қисмларини ўз ҳудудларида жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ҳужжатни имзолаш маросими Семипалатинск синов майдони фаолияти тўхтатилганининг 15 йиллигига тўғри келди. 1949 – 1989 йиллар мобайнида Семипалатинскда 500га яқин ядровий синов ўтказилган.