Кубада Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар саммити ўтмоқда.

Олий даражадаги мазкур учрашувнинг биринчи мажлисини очар экан, Куба Ташқи ишлар вазири Фелипе Перес Роке ҳаракат аъзоларини ўз ҳуқуқлари учун курашда бирлашишга чақирди.
Саммит иштирокчиларининг декларацияси лойиҳасида, жумладан, ривожланаётган давлатларнинг ядровий энергетикани ривожлантиришга ҳақлилиги айтилади. Ҳужжатда, шунингдек, АҚШ ва Исроил танқид қилинади.
Бир ҳафта давом этадиган Гавана саммити ишида 50-ка яқин давлат раҳбари, хусусан, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг қатнашиши кутилмоқда.
Қўшилмаслик ҳаракатига 116 мамлакат қўшилган.