БМТ Бош котиби Кофи Аннан Судан раҳбариятининг мамлакат ғарбида жойлашган Дарфур вилоятидаги ҳаракатларини кесқин қоралади.

Хавфсизлик Кенгаши мажлисида қилган чиқиши чоғида Бош котиб Судан ҳукумати Дарфурга минглаб ҳарбий хизматчиларни юборганини, ҳукумат авиацияси эса, маҳаллий исёнчилар позицияларини бомбардимон қилганини айтди.
Аннан Судан раҳбарияти ҳаракатлари яқинда эришилган ярашув шартларини қўпол бузиш эканлигини таъкидлади ва вилоятда истиқомат қиладиган аҳоли ҳамда бу ердаги халқаро гуманитар ташкилотлар ходимлари тақдиридан ташвишга тушаётганини изҳор этди.