“Исёнчи толиблар "Ал-Қаида"дан кўра хавфлироқ террористик кучдир”, - деб баёнот берди Покистон президенти Парвез Мушарраф.

“Террор хавфига қарши кураш соҳасида оғирлик маркази "Ал-Қаида"дан Толибонга кўчди. Янги, янада хавфлироқ куч пайдо бўлди, чунки у халқ билан боғлиқдир. "Ал-Қаида"нинг халқ орасида тамали йўқ. Толибон ҳаракати эса, яхши уюшган ва у халққа таянмоқда”.
Покистон президенти бу фикрни Брюсселда, Европа парламентида қилган чиқишида билдирди.
Парвез Мушарраф Ғарбнинг Покистон жанггариларга қарши ўз ҳудудида курашмаяпти, деган иддаоларини рад этди. Унинг айтишича, Покистоннинг Афғонистон чегараси бўйлаб жойлаштирилган 50 минг аскари жанггариларга қарши курашмоқда.