Яманнинг Ибб шаҳри стадионида оломоннинг оёқлари остида қолиб, 51 киши ўлди ва 240 киши жароҳатланди.

Фожеа сешанба куни Яман президенти Али Абдулла Солиҳнинг сайловолди кампанияси доирасида стадионда қилган чиқишидан сўнг юз берди.
Яманни 30 йилдан буён бошқариб келаётган Солиҳ навбатдаги 7 йиллик муддатга сайланишга ҳаракат қилмоқда. Сайлов 20 сентябрга режалаштирилган.