Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар бош вазирларининг жума куни Душанбе шаҳрида бошланадиган йиғилишида Афғонистонга ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинади.

Бу ҳақда ШҲТ ижроия котиби Чжань Дегуан Душанбеда ўтказилган брифингда билдирди.
ШҲТга Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон бу ташкилот ишида кузатувчи сифатида қатнашади.