Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий дастури бўйича Конгресс тайёрлаган ҳисобот юзасидан АҚШга норозилик билдирди.

Агентлик фикрича, Намоёндалар палатасининг мазкур масала бўйича ҳисоботида жиддий хато ва ноаниқликлар мавжуддир. Хусусан, ҳисоботда Эронда бойитилган уран ядровий қурол ясаш учун яроқли, дейилган. Халқаро атом энергияси агентлигига кўра, бундай дейиш учун асос йўқ.