160дан ортиқ ноҳукумат ташкилотлари Халқаро молия жамғармаси ва Дунё банкининг Сингапурда ўтказиладиган йиғилишига бойкот эълон қилди.

Бунга Сингапур ҳукуматининг 19 – 20 сентябр кунлари бўладиган йиғилишда ноҳукумат ташкилотлари вакиллари норозилик намойишлари ўтказишини таъқиқлагани сабаб бўлди. Жаҳон банки раиси Пол Вулфовиц Сингапур ҳукумати қарорини “авторитар” дея атади.