Хабарларга кўра, улар орасида Ғазодаги Фаластин Разведкаси Бош бошқармаси полковниги Жад Тайиҳ ҳам бор. У Фаластин президенти Маҳмуд Аббос тарафдорларидан бири эди. Ҳужум оқибатида Тайиҳнинг тўрт нафар қўриқчиси ҳам нобуд бўлган. Азкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.