Эрон Ички ишлар вазири АҚШ виза бермагани хусусида БМТ Бош котибига шикоят қилди.

Кофи Аннанга йўллаган мактубида Мустафо Пурмуҳаммадий АҚШнинг бу хатти-ҳаракати БМТ ташкилотига мезбон давлат сифатида АҚШ ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларига зид экани, айни пайтда, бу Эроннинг ҳуқуқларини ҳам бузиш экани таъкидланган. Эрон Ички ишлар вазири Миграция масалаларига бағишланган БМТ йиғилишида қатнашиш учун виза сўраб мурожаат қилган. Бироқ АҚШ расмийлари сўровга жавоб бермаган.