Қирғизистон муҳолифати раҳбари Омурбек Текебаевнинг ўтган ҳафта Польшада ҳибсга олингани юзасидан текширув ўтказаётган комиссия 20 сентябр куни дастлабки хулосасини эълон қилади.

Буни комиссия аъзоси Бўлот Шерниёзов эълон қилди. 6 сентябр куни Польша полицияси Текебаевнинг юкидан героин топганидан кейин у Варшава аэропортида қўлга олинган эди. Польша суди мухолифат раҳбари юкига героин атайлаб ташлаб қўйилган, деган хулосага келиб, Текебаевни қўйиб юбориш ҳақида буйруқ берган.