Австриянинг Шремс шаҳрида ҳайдовчининг рулни бошқара олмагани оқибатида Чехияга қарашли автобус йўлдан чиқиб ағдарилиб кетди.

Бунинг натижасида йўловчилардан 4 нафари ҳалок бўлгани, 38 киши оғир жароҳат олгани айтилади.
Автобус Хорватиядан Австрия орқали Чехияга қайтаëтган бўлган. Воқеа юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилган.