Ироқнинг Киркук шаҳрида юз берган тўрт портлашда камида 23 киши ҳалок бўлди.

Бағдодда эса полиция ходимлари қийнаб ўлдирилган 15 кишининг жасадини топди.
Сўнгги беш кун ичида Ироқда ҳалок бўлган одамлар сони икки юзтага етди.
Бағдодда юз берган бошқа бир ҳодисада эса қуролланган номаълум шахсларнинг Ироқ полицияси карвонига қилган ҳужуми оқибатида ҳуқуқ-тартибот ходимларидан икки нафари ҳалок бўлди.