Эрон ҳукумати Қўшма Штатларни БМТ Бош ассамблеяси йиғилишига Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотга ҳамроҳлик қиладиган мулозимларга виза беришни пайсалга солаётгани учун танқид қилди.

Ҳукумат матбуот вакили Ғулом Ҳусайн Илҳом бу Вашингтоннинг БМТ ва Хавфсизлик кенгашига босим ўтказишга уринаётганидан “далолат беришини” айтиб, вазиятга ечим топишга чақирди.
Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Венесуэллага расмий сафари давом этмоқда. Аҳмадийнажот Венесуэла Президенти Уго Чавез билан икки мамлакат ўртасидаги қўшма лойиҳани бошлаш маросимида қатнашиши кутилмоқда.
Якшанба куни Каракасга келгач, Аҳмадийнажот Эрон ва Венесуэла ўртасидаги мустаҳкам алоқалар борлигини мамнуният билан гапирди.
“Венесуэла ва Эрон халқлари, Венесуэла ва Эрон ҳукуматлари ва икки малакат етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик, албатта, жаҳон халқларига фойда келтиради ва ноҳақлик ва зулмга қаршилик кўрсатади”, - деди Аҳмадийнажот.
Ўз навбатида президент Чавез Эрон ва Венесуэлла жаҳондаги мувозанатнинг сақланиши тарфдори эканини таъкидлади. Аҳмадийнажот эса, икки мамлакатнинг муштарак манфаатлари ва мақсадлари борлигини қайд этди.