Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 26 – 29 сентябр кунлари АҚШга сафар қилади.

Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон президенти маъмурияти бошлиғи Қул Муҳаммад бу 1991 йилдан бери Нурсултон Назарбоевнинг АҚШга бешинчи ташрифи бўлишини айтди. АҚШ Қозоғистонга энг кўп сармоя ётқизган давлат. 2004 – 2005 йилларда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми қарийб икки баробар кўпайган.