Россия НАТОнинг Грузия билан яқин алоқа ўрнатиш йўлидаги уринишини қоралади.

“Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиши Россиянинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий манфаатларига жиддий таъсир этади ҳамда Кавказдаги нозик вазиятга салбий таъсир кўрсатади”, - дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда.