Тожикистон чегарачилари матбуот вакили Сафарали Сайфуллаев мамлакатда ўзбекистонлик бир чегарачи ва бир оддий фуқаро ҳибсда сақланаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Унинг айтишича, ўзбекистонлик бу икки шахс 21 сентябрь куни ўз ватанига жўнатиб юборилган.
“Қўлга олинганлар кеча икки томон ўртасида бўлган учрашувдан сўнг Ўзбекистон расмийларига топширилди. Улар давлатлараро келишув асосида чегара чизиғи белгиланмаган минтақанинг Тожикистонга тегишли ҳудудида ишлаётганда ушланган. Умумий чегарамизда бундай жойлар жуда кўп”, - деди С.Сайфуллоев.