Нью-Йоркда давом этаётган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишининг жума кунги мажлисида чиқиш қилган Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гул ўз мамлакати 15 аъзодан иборат БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий бўлмаган ўринни икки йил муддат давомида эгаллашга лойиқ эканини айтди.

“Сўнгги икки йил давомида биз 2009-10 йилларда Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлиш учун ҳаракат қилиб келяпмиз. Туркия 1961 йилдан бери кенгашга аъзо бўлгани йўқ. Бу нормал ҳол эмас. Бизнингча, Хавфсизлик кенгашидан жой олишимиз муддати аллақачон ўтиб кетди”, – А.Гул.
НАТО аъзоси бўлган Туркия кўп йиллардан бери Европа Иттифоқига қўшилишга ҳаракат қилиб келмоқда.