Ироқнинг телевидениеси мамлакатдаги энг йирик исёнчи “Ansar al-Sunna” гуруҳи раҳбари Мунтасир ал-Жабурий ва унинг икки ёрдамчиси қўлга олинганини хабар қилди.

Улар Бағдоддан шимоли-шарқда жойлашган Муқдадия шаҳрида ушланган.
Бу гуруҳ Ироқдаги “Ал-Қоида” билан ҳамкорлик қилган. Гуруҳ Ироқда кўплаб шиалар ва курдлар ўлдирилгани воқеаси учун масъулиятни ўз зиммасига олган.