Франциядаги миллатчи бузғунчилар икки масжид деворларига фашистларнинг свастика белгиларини чизиб, бир масжидга ўт қўйди.

Полиция маълумотига кўра, ташқи деворларига олтита свастика белгиси чизиб кетилган Квимпер шаҳридаги масжидга ёнғиндан зарар етган. Каркассон шаҳридаги яна бир масжид деворларига ҳам свастика белгилари чизилган ва “Франция французларга”, “Араблар йўқолсин”, “Исломга ўлим” деган шиорлар ёзиб кетилган. Ушбу воқеалар юзасидан текширув ўтказилмоқда.