ЭТА деб номланган Баск сепаратчилар гуруҳи мустақиллик учун қуролли курашдан воз кечмаслигини билдирди.

Сепаратчиларнинг бу баëноти якшанба куни баск газеталарида босилди. Шу йилнинг март ойида ЭТА муддатсиз муроса эълон қилиб Испания ҳукумати билан мулоқотга кирадигани билдирган эди. Аммо мулоқотлар ҳеч қандай натижага олиб келмади.
ЭТА гуруҳи 30 йилдан бери Испания шимоли ва Франция жануби-ғарбида истиқомат қиладиган басклар мустақиллиги учун қўлида қурол билан курашиб келади. Шу пайтгача 800 киши ЭТА исëнчилари олиб бораëтган кураш қурбони бўлди.