Шри-Ланка ҳарбий-денгиз қўшинлари "Тамил йўлбарслари" гуруҳига оид бир неча кемани денгизга ғарқ қилишди.

Кема ичидаги 70 нафар исëнчининг ўлгани айтилмоқда.
Шри-Ланка қўмондонлигига кўра тўқнашув пайтида беш нафар ҳукумат аскарлари ҳам ҳалок бўлган.
Тамил жанггарилари билан оҳирги ката тўқнашув шу йилнинг август ойида юз берган эди. Юзлаб кишилар тўқнашув қурбони бўлган эди.
2002 йилда исëнчилар ва ҳукумат ўртасида тузилган муроса битими ҳавф остида қолмоқда.