Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида ҳукуматнинг аëллар ишлари бўйича вакиласи София Ама Жон ўлдирилди.

София Ама Жон ўз уйидан чиқиб машинага ўтириши биланоқ отиб ташланган. Қотиллик юзасидан ҳали ҳеч ким маъсулиятни ўз зиммасига олмади. Қандаҳорда толиблар фаоллашгани кузатилмоқда. Улар ҳукумат мулозимларини ва расмий Кобулга ҳайриҳоҳ бўлган уламоларни ўлдирмоқдалар.