АҚШ ҳукумати швецариялик таниқли мусулмон уламоси Тариқ Рамазонга қўйилган "терроризмни қўллаб-қувватлаганлик" айбловини бекор қилди.

Аммо унинг АҚШга кириши учун жорий этилган чеклов бекор қилмади. Британиядаги Оксфорд университети олими Тариқ Рамазонга кўра, у АҚШ ҳукуматининг тегишли идорасидан мактуб олган. Унда Тариқ Рамазоннинг Индиана штатидаги Нотер Дам университетида дарс бериши учун АҚШга киришига виза берилмаслиги билдирилган. АҚШ расмийлари бунга Рамазоннинг Фаластиндаги гуруҳга тахминан икки йил олдин 770 доллар ҳайрия пули берганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.